Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “L.” МЧЖ раҳбари М.У. ва бошқалар фуқаро З.С.ни танишлари ёрдамида расмий виза ҳужжатларисиз Туркия ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишга жўнатиш эвазига 25 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.