"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жамоат транспортида қатнаш учун янги тариф жорий этилмоқда.
Унга кўра, йўлкиранинг бир марталик нархи 2000 сўм, Atto карталари орқали тўлов қилувчилар учун эса 1600 сўмга ўзгаради.
Таъкидланишича, йўловчилар ўз манзилига бир соат ичида бир транспорт туридан иккинчи маротаба фойдаланса, йўлкира учун 400 сўм тўлайди.
Бир соат ичида бир транспорт туридан учинчи, тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиш эса бепул бўлади,- дейилади хабарда.