• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 5 мая 2023

Дам олиш кунларида ёмғир ёғиши кутилмоқда ва кундузи ҳарорат +18 даражагача пасаяди

Синоптиклар ҳафта сўнгида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

5 мая 2023
410
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво кам булутли, қуруқ ва илиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +24...+29 даража атрофида бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика шимолида ҳаво ҳарорати +18...+23 даражагача пасаяди.

6 май куни республика ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистоннинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати +18...+23 даражагача пасаяди, бу май ойининг боши учун бўлган меъёрдан +3...+5 даражага пастдир.

7 май куни республиканинг марказий ва шарқий вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13 даражагача пасаяди, кундузи ҳарорат +20...+25 даража атрофида бўлади. Республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.

Бугун, 5 май куни шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, 6 майда республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 5-7 май кунлари вақти-вақти билан момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5-7 май кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Пойтахтда бугун кундуз куни ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги соатига 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати +25...+27 даражани ташкил этади.

Шанба куни кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+12 даража, кундузи +20...+22 даража бўлади.

5 мая 2023
410
0