Поиск
RUUZ

Криминал

Апрель ойида 30 млн куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

АГТКШ, иссиқхоналар, ишлаб чиқариш корхоналари, умумий овқатланиш шохобчалари ва бошқа улгуржи истеъмолчилар томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош бўлди.

145views0replies
0

t.me/uzngiuz

Жорий йил апрель ойида улгуржи истеъмолчилар томонидан қарийб 30 млн куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ўзнефтгазинспекция Ахборот хизмати.
Ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида жорий йил апрель ойида 262 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 29,7 млн куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари истеъмолчилар тоифаси бўйича таҳлил қилинганида, асосан:
— АГТКШларда 4 та ҳолатда 0,5 млрд сўм;
— иссиқхоналарда 3 та ҳолатда 0,8 млрд сўм;
— ишлаб чиқариш корхоналарида (асфальт, оҳак, гипс, чинни маҳсулотлари, нон маҳсулотлари) 43 та ҳолатда 10,8 млрд сўм;
— умумий овқатланиш шохобчаларида 45 та ҳолатда 0,4 млрд сўм;
— бошқа улгуржи истеъмолчилар томонидан 167 та ҳолатда 16,4 млрд сўмни ташкил этган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
145views0replies
0

Комментарии