Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятидаги "ўсувчи тоғ" ҳақида эшитганмисиз?

Оҳангарон дарёси ўзанида турган қоя одамлар тилида “митти тоғ” дея аталиб, йиллар давомида ўсиб келаётгани тахмин қилинади. UzNews.uz мухбири ушбу қоя жойлашган жойга бориб, маҳаллий аҳоли ва мутахассислар билан суҳбатлашди.

139views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани, Оҳангарон водийси юқори қисмида жойлашган, халқ орасида "ўсувчи тоғ" номи билан машҳур бўлган ушбу объект аслида ўсиш ҳусусиятига эгами? UzNews.uz журналисти ушбу объект ҳақида маҳаллий аҳоли ҳамда Геология фанлари университети профессори билан интервью қилди.
Геология фанлари университети профессори Усмонжон Мамарозоқов аслида тоғлар ўсиши ҳақидаги тушунчани инкор қилмади.
"Тошкент вилояти Оҳангарон дарёси ўзанида турган қоя йўловчиларда ўсаётгандек тасаввур қолдиради. Тоғ ўсади деган тушунча одамларда азалдан бор. Буни инкор қилолмаймиз. Кўз ўнгимизда кўтарилиб турган тоғлар қачонлардир ўсган. Оҳангарон дарёси водийсидаги қоя қадимда вулқон отилиши натижасида шаклланган. 10 кмдан ошиқ масофада сиз билан биз катта автомобил йўлида "палеовулкан" устида юрамиз", - деди Геология фанлари университети профессори Усмонжон Мамарозоқов.
139views0replies
0

Комментарии