Поиск
RUUZ

Экономика

"Алоқабанк" биносини банкнинг ўзи берган кредит пулига сотиш шартномаси бекор қилинди

Марказий банк мазкур шартнома бекор бўлганини маълум қилди. Аввалроқ, "Алоқабанк" бир компанияга кредит бериб, шу кредит пули эвазига ўз биносини сотгани ҳақида хабар берилганди.

408views0replies
0

Жорий йилнинг 4 апрель куни Тошкент шаҳри маркази — Амир Темур майдони яқинида жойлашган иккита офис биноси сотувга қўйилиб, аукцион 11 дақиқада якунланган.
"Алоқабанк" бош офиси биносини 317,14 млрд сўм эвазига Black Gold Industry News компанияси сотиб олган.
Бугун, Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда юқоридаги келишув бекор қилингани маълум бўлди.
"Алоқабанк"нинг маъмурий биноларини Black Gold Industry News'га узоқ муддатли имтиёзли банк кредитлари ҳисобига (15 йил муддатга 14 фоиз ставкада) сотиш бўйича тузилган битим бекор қилинди", — дейди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов.
Қолаверса, компанияга берилган 390 млрд сўмлик кредитнинг ўзи ҳам бекор қилинган.
408views0replies
0

Комментарии