Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода 4 киши бир аёлнинг уйига келиб, унинг сочларини кесиб, қийноққа солишди — видео

Уч аёл ва бир эркак олдиндан келишмовчилиги бўлган аёлнинг уйига алдов йўли билан киришган ва эшикни қулфлаб, уни самосуд қилишган.

467views0replies
0

Видеодан кадр

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Когон туманида уч нафар аёл ва бир нафар эркак ўзаро олдиндан тил бириктириб, “Туткунда” маҳалласида яшовчи аёлнинг уйига гўёки Шоҳрух исмли йигитни сўраб келиб, алдов йўли билан уйга киришган.
Шундан сўнг, улар аёл билан олдиндан бўлган келишмовчиликни рўкач қилиб, уни хонадан ётоқхонасига олиб киришган ва сочларини кесиб ташлашган. Шунингдек, мазкур жараённи телефонда видеога олиб, видеони интернетда тарқатиш билан қўрқитишган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, аёлга енгил турдаги тан жароҳати етган. Олиб борилган тезкор тадбир давомида жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
467views0replies
0

Комментарии