• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 4 мая 2023

Чет элда ўзбекистонлик йигит аёвсиз дўппослангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ИИВ ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни тақдим этди.

2069
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда номаълум бир эркак ўсмир йигитни дўппослаб, унга тан жароҳатлари етказаётганлиги тасвирланган видеолавҳа тарқалди. ИИВ ҳолат Тезкор-қидирув департаменти томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат республика ҳудудидан ташқарида содир этилганлиги бўйича бирламчи тезкор маълумот олинган.

"Ҳозирда департамент ходимлари томонидан хорижий ҳамкасблар билан ҳамкорликда видеолавҳада акс этган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда. Уларнинг натижаси юзасидан айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш чоралари кўрилади", - дейилади хабарда.

2069
0