Мухамеджанов Тимур Расулович "Ўзкимёсаноат" АК бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.
Тимур Муҳамеджанов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар "Ўзкимёимпекс" МЧЖ директори лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ўзкимёсаноат" АЖга Бош вазир ўринбосари — энергетика вазири этиб тайинлангани муносабати билан ушбу лавозимни тарк этган Жўрабек Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилган.
Шу билан бирга, Жўрабек Мирзамаҳмудов "Ўзкимёсаноат" АЖга Бош вазирнинг ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг хизмат вазифалари билан боғлиқ равишда раҳбарлик қилади.