Поиск
RUUZ

Общество

АҚШ кўмагида Жиззах яқинида зилзилаларни аниқловчи замонавий станция очилди

Янги станция АҚШ глобал сейсмик тармоғининг бир қисми бўлиб, зилзилаларни аниқлашда фойдаланиладиган маълумотларни узатади.

134views0replies
0

АҚШ элчихонаси

Жорий йил 3 май куни Жиззах шаҳри яқинидаги Қорасай қишлоғида Сан-Диегодаги Калифорния университети (UCSD) ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Республика Сейсмологик прогноз мониторинги маркази томонидан ўрнатилган янги замонавий сейсмик станциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Матбуот хизмати хабар берди.
Бу борадаги тайёргарлик ишлари қарийб 2,5 йил давомида амалга оширилди.
Дунё бўйлаб 150 дан ортиқ станциялардан иборат АҚШ глобал сейсмик тармоғининг бир қисми сифатида ушбу станция АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилади. У АҚШ Миллий Фан Жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланади ва UCSD Халқаро Акселерометрни жойлаштириш дастури орқали маҳаллий ходимлар учун техник хизмат кўрсатиш ва тренингдан ўтади.
Ушбу станция томонидан тўпланган маълумотлар бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар, жумладан, олимлар, муҳандислар, талабалар ва кенг жамоатчиликка веб-сайт орқали мавжуд бўлади.
Қайд этилишича, станция Ўзбекистон ва Марказий Осиёда жаҳон сейсмик фаоллигини яхшироқ тушунишга кўмаклашиш мақсадида яратилган.
Станциядан олинган маълумотлар зилзилалар жойини аниқлаш ва улар келтириб чиқарадиган хавфларни камайтириш учун ишлатилиши мумкин, бу эса жамоат хавфсизлиги ва фундаментал фан учун муҳимдир.
134views0replies
0

Комментарии