Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда номаълум аёл устига бензин сепиб ўзини ёқиб юборди

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда.

337views0replies
0

Видеодан кадр

Номаълум аёл устига бензин сепиб ўзини ёқиб юборганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати изоҳ берди.
Жорий йилнинг 2 май куни тахминан соат 10:00 атрофида Олмазор тумани, Қора-Қамиш 2/4 даҳасидаги савдо дўконларидан бирининг олдида, 1981 йилда туғилган Д.Қ. (аёл) бир нечта фуқаролар билан савдо қилиш учун жой талашган. Сўнгра ўзаро келиша олмай жанжаллашиб, ўзини ноодатий тутган ҳолда норозилик билдириб, ёнида бўлган елим идишдаги бензинни устига қуйиб, ўзини-ўзи ёқиб юборган. Натижада, аёл "юзи, иккала қўллари, танаси олди қисмининг 35 % термик куйиши" ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
"Ўтказилган бирламчи суриштирув давомида, Д.Қ. бундан олдин ҳам фуқаролар билан савдо қилиш учун жой талашиб жанжаллашганлиги ҳамда бир неча маротаба ўзини ёқиш ҳолатларини содир этишга ҳаракат қилганлиги, бироқ ходимлар томонидан бунинг олди олинганлиги аниқланган", - дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда.
337views0replies
0

Комментарии