• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 3 мая 2023

Хоразмда Spark автомашинаси дарахтга бориб урилиши натижасида йўловчи вафот этди

Ҳайдовчи автомашинани катта тезликда бошқариб бораётиб, эҳтиётсизлик сабаб хавфли бурилишда бошқарувни йўқотган.

284
0

Хоразм вилоятида содир бўлган ЙТҲда бир нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 30 апрель куни Урганч шаҳар "Оби ҳаёт" маҳалласи ҳудудидан ўтган Ал-Беруний кўчасида ЙТҲ содир бўлган.

Аниқланишича, Урганч шаҳрининг Ўзбекистон овози кўчасида яшовчи 27 ёшли фуқаро Spark русумли автомашинасини катта тезликда бошқариб бораётиб, эҳтиётсизлик сабаб хавфли бурилишда бошқарувни йўқотган. Оқибатда йўлдан чиқиб кетиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

Мазкур ЙТҲ натижасида автомобиль ичида бўлган 39 ёшли йўловчи ҳалок бўлган.

284
0