Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман Тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Б.С. "Ч.О." МЧЖ билан тузилган шартномага асосан тиббиёт бирлашмасига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш учун ўтказиб берилган 1,3 млрд сўм эвазига иш бошқарувчи М.М.дан ушбу маблағларнинг 10 фоизи миқдорида "улуш" талаб қилиб, шундан 2 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, бирлашма бош шифокори С.К. бош ҳисобчидан 2 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.