Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада Қирғизистонга олиб ўтувчи яширин туннель қазитган жиноий гуруҳ аъзоларига жазо тайинланди

128 метрли ушбу ер ости йўли Қирғизистондан телефон, тиббиёт буюмлари, Ўзбекистондан эса хорижий валютани ўтказишга хизмат қилган.

240views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Фарғонада “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ўтувчи яширин ер ости йўли қазитиб, у орқали ноқонуний тадбиркорларнинг товар-моддий бойликлари ва нақд хорижий пулларни ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош қилинганди. ДХХ Матбуот хизматининг хабарига кўра, гуруҳ аъзоларига нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Тўпланган ҳужжатларга кўра, данғаралик 33 ёшли шахс Риштон туманининг “ўзбек-қирғиз” чегараолди ҳудудидан ҳовли сотиб олиб, у ерда Қирғизистон ҳудудига олиб ўтувчи чуқурлиги 10 метр, баландлиги 2 метр, кенглиги 1,2 метр, узунлиги 128 метр бўлган туннель қазитган. Туннелга тушиб-чиқиш учун алоҳида лифт жойлаштирган. Ер ости йўлини қазишга шу туманида яшовчи 1984-1993 йиллар оралиғида туғилган 5 нафар фуқаро ёлланган.
Фарғона вилоят судининг ЖИБ судлов ҳайъатининг ҳукмига кўра, жиноий гуруҳ аъзолари ЖКнинг 182 ва 223-моддалари билан айбдор, деб топилиб, уларнинг 3 нафарига 6 йилдан 7 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси, қолган 3 нафарига эса ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Шунингдек, жиноят иши доирасида ашёвий далил сифатида олинган 7 млрд 603 млн 650 минг сўмга баҳоланган 2707 дона мобил телефон аппаратлари давлат эгалигига ўтказилиши белгиланди.
Туннель жойлашган уй эса давлат эгалигига ўтказилиши ва ер ости йўли тегишли тартибда кўмиб ташланиши белгиланди.
240views0replies
0

Комментарии