• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 3 мая 2023

Мирзиёев Эрдоғанга бўлажак президентлик сайловларида муваффақиятлар тилади

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефонда гаплашди.

90
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан 2 май куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва амалий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати.

Туркия етакчиси Ўзбекистон раҳбарини Конституция ислоҳоти бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлаб, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик, тараққиёт ва равнақ тилади. Суҳбатда мамлакатда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларини жадал амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Стратегик шериклик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Мулоқот якунида Ўзбекистон раҳбари Туркия етакчисига жорий йилнинг май ойи ўртасида бўлажак Президент сайловида муваффақиятлар тилади.

90
0