• 11 773 сум
    -35.81
  • 13 225 сум
    -179.57
  • 141 сум
    -1.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 773 сум
    -35.81
  • 13 225 сум
    -179.57
  • 141 сум
    -1.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 2 мая 2023

Тошкентда ўтказилаётган IBA турнирида ўзбек боксчилар мағлубият нималигини билишмаяпти — фото

Ўзбекистонда илк марта ўтказилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг биринчи ва иккинчи кунида рингга кўтарилган ўзбекистонлик боксчилар йирик ҳисобларда ғолиб бўлишди.

879
0
UzNews.uz

Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг кетма-кет иккинчи кунида ўзбекистонлик боксчилар мағлубият нималигини билишмаяпти.

Жаҳон чемпионатининг илк кунида (1 май) рингга кўтарилган -60 кг вазнли Мужибилло Турсунов ҳиндистонлик рақиби В.Сингҳ Вариндерни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мусобақанинг иккинчи куни, 2 майда бўлиб ўтган жангларда 3 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси ғолиб бўлди.

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - М.Фебус (Пуэрто-Рико) — 5:0;

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Е.Адилбек Уулу (Қирғизистон) — 5:0;

-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Й.Немоучи (Жазоир) — 5:0.

Эслатиб ўтамиз, 3 май куни 2 нафар ўзбекистонлик боксчи жанг олиб боради:

-71 кг: Саиджамшид Жафаров - Осорио Муханга (Мозамбик). Жанг бошланиш вақти сота 16:10 дан сўнг;

-60 кг: Мужибилло Турсунов - Мэрри Кор (Гамбия). Жанг бошланиш вақти соат 18:25 дан сўнг.

Мужибилло Турсунов:

Руслан Абдуллаев:

Шоҳжаҳон Абдуллаев:

Жасурбек Йўлдошев:

879
0