Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса 25 апрель куни соат 23:00 атрофида Юнусобод туманида содир бўлган.
Бўзсув канали ҳудудида хизмат қилаётган икки ИИО ходими аёл боласи билан сувга сакраганини кўриб қолишган. Оддий аскар Элнур Калиқулов ҳеч иккиланмай ёрдамга борган. У аввал чақалоқ сўнг аёлни қутқарган.
Жабрланувчи ва унинг боласи касалхонага ётқизилган. У ерда биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, аёлга ҳам психологик ёрдам кўрсатилган.
Маълум бўлишича, 20 ёшли бухоролик аёл турмуш ўртоғи ташлаб кетгани сабаб ҳаёт қийинчиликларини бошдан кечириб, ўз жонига қасд қилишга қарор қилган.
Қайд этилишича, айни пайтда аёл билан психологлар ишламоқда, унинг ўғли вақтинча Меҳрибонлик уйидаги чақалақлар бўлимига топширилган.