Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода туман Солиқ бошқармаси юристи ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб, хизмат кийимдаги погонини юлиб ташлади — видео

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

729views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда бир эркак ЙПХ ходимлари билан жанжаллашиб, уларни ҳақорат қилаётгани акс этган видео тарқалди. Бухоро вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 5-сафарбар гуруҳ ЙПХ инспекторлари катта сержант Ж.С. ҳамда сафдор К.Б.лар ўзларининг хизмат ҳудуди ҳисобланган туман марказидаги Маърифат кўчасида хизмат олиб бораётган вақтда фуқаро Ф.Ж. Nexia'да шу кўчани кесиб ўтувчи йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган. ЙПХ ходимлари ушбу ҳолатни расмийлаштириш мақсадида ҳодиса жойига зудлик билан етиб келишган.
Шу вақтда мазкур ҳолатга умуман алоқаси ва дахлдорлиги бўлмаган 1993 йилда туғилган, Бухоро вилояти Давлат Солиқ бошқармаси Қоракўл тумани бўлими маъмурий амалиёт юристи Н.Ў. ҳодиса жойига етиб келиб, ҳеч бир сабабсиз ҳолатни расмийлаштираётган ИИБ ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган ҳамда хизмат вазифаларини бажариб турган ходимларни ҳақорат қилиб, турли даражадаги тан жароҳатларини етказган.
Олиб борилган ўрганишлар ҳамда дастлабки тиббий текширув маълумотномасига кўра, мазкур ҳодиса натижасида катта сержант С.Ж.нинг “ўнг қўл 4-5 бармоқларида ҳамда ўнг қўл тирсак соҳасида шилинма”, сафдор Б.К.нинг эса “бўйин соҳасида шилинма” каби "соғлиқнинг бузилишига сабабчи бўлмаган енгил шикаст" тоифасига кирувчи тан жароҳатлари етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат содир бўлган вақтда катта сержант С.Ж. ҳамда сафдор Б.К.лар хизмат вақти ҳамда хизмат кийимида бўлган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Олот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
729views0replies
0

Комментарии