Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ИИО ходимларини ҳақорат қилган 3 нафар шахс 15 суткага қамалди

Улар ИИО ходимларига нисбатан турли хил ҳақоратли сўзлар айтиб, жамоат тартибини бузган.

364views0replies
0

Бир нечта фуқаролар ИИО ходимларига қаршилик кўрсатаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати изоҳ берди.
Жорий йилнинг 28 апрель куни тахминан соат 01:35 атрофида Янгиҳаёт туманидаги “Янгиҳаёт” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходимлар Gentra автомашинасини тўхтатиб, ҳайдовчидан ҳужжатларни тақдим этишни сўраган. Шу вақтда автомашинадаги йўловчилар 1995 йилда туғилган З.Б. 1977 йилда туғилган Х.Ж. ва 2000 йилда туғилган Н.Ф.лар ходимларга нисбатан турли хил ҳақоратли сўзлар айтиб, жамоат тартибини бузган. Шунингдек, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларга нисбатан қаршилик кўрсатишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан автомашина йўловчилари З.Б., Х.Ж., Н.Ф.ларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан уларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
364views0replies
0

Комментарии