• 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 2 мая 2023

Фавқулодда вазиятлар вазирига биринчи ўринбосар ва ўринбосарлар тайинланди

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли Қарори билан ФВВда тайинловлар амалга оширилди.

990
0
ФВВ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли Қарори билан полковник Зупаров Санжар Тахирович Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи лавозимига, полковник Мухитдинов Мухтар Яшнарович Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимига, полковник Алибаев Хуршид Нарказакович Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар берди.

Зупаров Санжар Тахирович тайинловга қадар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Мухитдинов Мухтар Яшнарович тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Алибаев Хуршид Нарказакович тайинловга қадар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

990
0