Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода 13 ёшли қиз чўлда 4 нафар эркак томонидан зўрлангани айтилмоқда

Ҳолат юзасидан ЖКнинг бир нечта моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 4 нафар эркак гумонланувчи сифатида қамоққа олинган.

808views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, маҳаллий нашрлардан бирида Бухорода 13 ёшли қиз чўлда 4 нафар эркак томонидан зўрлангани ҳақида хабар тарқалди.
Хабарда маълум қилинишича, қиз онаси вафот этгани сабабли акасининг оиласи билан бирга яшаган. Қизнинг янгаси уни бегона эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбур қилиб келган. Эркаклар қизнинг қаршилигига қарамай, унга нисбатан куч ишлатишиб, жинсий зўравонлик қилишган. Янга қизни 4 нафар эркак қўлига топширган. Эркаклар қизни чўлдаги кулбалардан бирига мажбурлаб, олиб боришган. Ҳайдовчидан ташқари, уч нафар эркак 13 ёшли қизни навбатма-навбат зўрлаган.
UzNews.uz мухбири ҳолат юзасидан расмий маълумот олиш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов билан боғланди.
Унинг айтишича, ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан ЖКининг 118-моддаси (Номусга тегиш), 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш, ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда, 13 ёшли қизни чўлга олиб чиқиб, унга зўравонлик қилганликда гумонланган уч шахс ҳамда ҳайдовчи ушланиб, қамоққа сақланмоқда. Яна бу ишга дахлдорлар бор-йўқлиги тажрибали терговчи томонидан аниқланмоқда. Барча жараёнлар қонун доирасида, ҳаққоний олиб борилади. Тергов якуни бўйича қонунда белгиланган тартибда айбдорларга нисбатан жазо чоралари қўлланилади.
808views0replies
0

Комментарии