Поиск
RUUZ

Погода

Синоптиклар баҳорнинг сўнгги ойида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини айтди

Ой давомида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва кундузи ҳароратнинг +35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

210views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет жорий йилнинг май ойида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, май ойида ҳаво ҳароратининг барқарор ўсиши давом этади. Иқлим хусусиятларига кўра (кўп йиллик давр учун ўртача қийматлар) май одатда ҳаво илиқ бўлади, апрель ойига нисбатан ўртача +4...+6 даража илиқроқ.
Ҳудуднинг катта қисмида ойнинг биринчи ярмида ўртача кундузги ҳарорат +24...+27 даражани, иккинчи ярмида эса +28...+31 даражани ташкил этади. Май ойида ёз фаслидаги каби ҳарорат +35...+37 даража бўлган иссиқ кузатилади. Метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун май ойининг мутлақ максимуми +39...+41 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида +43...+45 даражани ташкил этади.
Бироқ, жуда камдан-кам ҳолларда, май ойида ҳам кундузги ҳарорат +13...+18 даражагача пасаядиган кунлар кузатилади.
Май - ҳали ҳам ёғингарчилик кўп бўладиган ой деб ҳисобланади. Май ойидаги ойлик ёғингарчилик меъёри март ва апрель ойларига нисбатан тахминан учдан бир қисмга камроқдир. Май ойида ёмғир, кўпинча, қисқа муддатли тавсифга эга ва деярли ҳар доим момақалдироқ билан кузатилади. Ушбу йилда май ойи қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади.
Ушбу ҳафта давомида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва кундузи +23...+28 даражани ташкил этади. Май ойининг дастлабки 10 кунлигининг охирида ҳарорат кўтарила бошлайди. Кейинчалик май ойининг сўнгигача ҳаво ҳарорати кечалари +10...+13 даражадан +17...+20 даражагача, кундуз кунлари +22...+25 даражадан +32...+35 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
1 майдан 10 майгача асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 4 май куни шимоли-ғарбий ҳудудларда, 6-7 май кунлари республиканинг қолган ҳудудларида асосан жадаллиги бироз бўлган момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Май ойида ёғингарчилик меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Май ойида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кўпинча май ойида кучли жала ёмғирлар ёғади, бунда бир неча соат ичида ойлик ёғингарчилик меъёрининг ярмигача ёки ундан кўп қисми ёғиши кузатилади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли жала ёмғирлар ёғиб ўтиши натижасида сел-сув тошқини шаклланиши мумкин.
210views0replies
0

Комментарии