Поиск
RUUZ

Погода

Эртага Тошкентда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 балл бўлиши кутилмоқда

Очиқ офтоб остида ҳимоя бош кийимларини кийиб олиш тавсия этилмоқда.

196views0replies
0

UzNews.uz / Марат Наджибаев

Эртага, 3 май куни Тошкентда туш пайти қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 11 баллик шкалада 10 балл бўлиши прогноз қилинмоқда.
Иқлимшунос Эркин Абулаҳатовнинг ёзишича, бу қуёшнинг хавфли даражадаги нур сочиши бўлиб, бу мавсумга хос эмас. Бу каби кескинлик қуёшда 30 апрель куни содир бўлган кучли чақнашлар фонида рўй бераётган кўринади. Очиқ офтоб остида ҳимоя бош кийимларини кийиб олиш тавсия этилади.
196views0replies
0

Комментарии