Поиск
RUUZ

Общество

Ҳуқуқ ҳимоячиси талончилик ва бошқа оғир жиноятларда гумон қилинган шахслар қийноққа солинганини маълум қилди

Ички ишлар вазирлиги бу маълумотга изоҳ берди.

291views0replies
0

Аввалроқ, Расул Кушербаев инсон ҳуқуқлари фаоли Абдурахмон Ташановга таяниб, 2022 йилнинг мартида Андижондаги 3-сонли изоляторда сақланилаётган бир нечта маҳбуслар қийноққа солинилаётгани ҳақида хабар берди. ИИВ мазкур хабарга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 2023 йилнинг 12 апрель куни Наманган ва Тошкентда бир неча ойлар давомида тадбиркорларга нисбатан товламачилик қилиб уларни қўрқув остида ушлаб келаётган йирик уюшган жиноий гуруҳнинг 10 нафар аъзолари қўлга олинган. Гумондорларнинг ёнидан олдиндан махсус тайёрланган 2 дона ўткир тиғли жисм, бир нечта скотч, ИИО ходимларининг дала формалари, резина қўлқоплар, 0,7 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси, трамадол таблеткаси ва спорт сумкаси далилий ашё сифатида олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 164-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорларни бошқа бир қатор оғир жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда. Шунингдек, жорий йилнинг 6 апрель куни Тошкент шаҳри ҳудудида кучли таъсир қилувчи заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаган Х.А. қўлга олиш жараёнида қаттиқ қаршилик кўрсатганлиги сабабли, махсус хизматлар томонидан жисмоний куч ишлатилиб қўлга олинган.
“Шу билан бирга, юқорида баён этилган жиноят ишлари бўйича гумондорларнинг айримлари мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб келганликлари, илгари кўчада турли муштлашувларда қатнашганликлари аниқланган бўлиб, ҳозирда учинчи шахслар орқали илгари мавжуд бўлган жароҳатларини пеш қилган ҳолда, ижтимоий тармоқларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нисбатан ишончсизлик ва носоғлом шов-шув уйғотиш мақсади кўзланаётганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Ҳар бир ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.
291views0replies
0

Комментарии