Поиск
RUUZ

Политика

Сенатнинг 40-ялпи мажлиси 3 май куни чақирилади

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва бир қатор ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади.

154views0replies
0

Бугун, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.
Мажлисда Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 3 май куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилганидек, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган мазкур ялпи мажлисда қатор қонунларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Унга кўра, "МЖтКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ҳамда "МЖтКга ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонунлар шулар жумласидандир.
Шунингдек, ялпи мажлисда "Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 148-сонли Конвенциясини (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида"ги ва "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида форс-мажор ҳолатларда давлат авиацияси ҳаво кемалари томонидан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида"ги Битимни (Душанбе, 2021 йил 10 июнь) ратификация қилиш ҳақида"ги қонунларни ҳам муҳокама қилиш кўзда тутилган.
154views0replies
0

Комментарии