Поиск
RUUZ

Общество

"Ҳаж" ва "Умра" сафарига ноқонуний йўллар билан бориш $26 минг жаримага олиб келиши мумкин

Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж сафари борасида фуқароларни огоҳлантирмоқда.

434views0replies
0

toshvil.uz

Ижтимоий тармоқларда ҳаж ибодатини ташкил этиш тўғрисида реклама ва эълонлар кўпайган. Мазкур хабарлар юзасидан Дин ишлари бўйича қўмита ўзининг Telegram каналида расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиммасига юкланган.
Мазкур ташкилотларга зиёратчиларнинг соғ-саломат ва ибодатларини тўла-тўкис бажариб келишини таъминлаш мақсадида, Саудия Арабистонидаги тегишли вазирликлар билан шартномалар тузиш ваколати берилган.
Таъкидланишича, Саудия Арабистони ҳудудида ҳаж тартибларини бузиш эса ушбу мамлакат қонунчилиги асосида чора кўрилишига олиб келади. Шу боис, ҳаж тадбирини ташкил этиш вазифаси сайёҳлик фирмаси ёки турагентликлар ваколатига кирмайди.
Шунингдек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100 000 саудия риёли (26 000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларни турли алдовларга учмасдан, ҳукумат кўмагида ташкил этилаётган расмий, хавфсиз ва ишончли сафарни адо этишга чақирди.
434views0replies
0

Комментарии