Поиск
RUUZ

Политика

Қасим-Жомарт Тоқаев референдум муваффақиятли ўтказилгани билан Шавкат Мирзиёевни қутлади

Мулоқот чоғида олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

27views0replies
0

Akorda.uz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан 1 май куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари ва йирик кооперация лойиҳаларининг бориши муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан дилдан қутлади.
Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, Қозоғистон етакчиси ва қардош халқини давлат байрами – Бирдамлик куни билан самимий табриклади.
Мулоқот чоғида давлат раҳбарларининг қарорларини ўз навбатида амалга ошириш, энг аввало, устувор тармоқлардаги кооперация дастурларини тайёрлаш ва бажариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳукуматларга шу ҳафта Тошкент шаҳрида ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши давомида қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан чора-тадбирлар кўриш топширилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
27views0replies
0

Комментарии