Поиск
RUUZ

Погода

Ушбу ҳафтада Қозоғистондан Ўзбекистонга салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта давомида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

309views0replies
0

Ўзгидромет хабар беришича, бугун Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат кун давомида Фарғона водийсининг айрим туманларида ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимол ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида шамол тезлиги соатига 15-18 м/с гача кучаяди. Кундузи ҳаво ҳарорати +28...+33 даражани ташкил этади.
Иш ҳафтаси давомида Қозоғистон ҳудудларидан Ўзбекистонга нисбатан кучсиз салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда, бунинг ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат 4 май куни республиканинг шимолий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Сешанба ва чоршанба кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, пайшанба ва жума кунлари эса республика бўйича шамол тезлиги соатига 15-18 м/с гача кучаяди, шимолда ва чўл ҳудудларида 4 ва 5 май кунлари 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳафта давомида ҳарорат барқарор бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +25...+30 даража атрофида бўлади.
309views0replies
0

Комментарии