Поиск
RUUZ

Политика

Марказий сайлов комиссияси референдумнинг дастлабки натижаларини эълон қилди

Кеча, 30 апрель куни бўлиб ўтган Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдумининг илк натижалари очиқланди.

527views0replies
0

МСК

Бугун, 1 май куни Марказий сайлов комиссиясининг матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда маълум қилинишича, Ўзбекистонда 30 апрель куни бўлиб ўтган референдумда 16 млн 673 минг 189 нафар ёки рўйхатга олинган сайловчиларнинг 84,54 фоизи овоз беришда иштирок этган.
Тошкент вақти билан кеча 17:00 да АҚШнинг Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларидаги референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари бошланган. Ҳозирги вақт билан ҳисобланса АҚШда ҳам овоз бериш жараёнлари якунланган бўлиши керак.
Ўтказилган референдумда
— 15 млн 40 минг 55 нафар ёки 90,21 фоиз сайловчи "ҳа" белгисини танлаган;
— 1 млн 559 минг 200 нафар ёки 9,35 фоиз сайловчи "йўқ" белгисини танлаган.
"Дастлабки маълумотларга таянилса, Ўзбекистон Конституцияси тўғисидаги қонуни лойиҳаси мамлакат ҳалқи томонидан референдумда қабул қилинган, дейишга етарли овоз тўпланди", - дейди МСК раиси.
527views0replies
0

Комментарии