Поиск
RUUZ

Общество

Миср Ўзбекистонга С гепатитига қарши 17 минг қути "Даклатасвир" дори воситасини етказиб берди

Инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган дориларнинг биринчи партияси Тошкент аэропортида қабул қилинди.

186views0replies
0

"Дунё" АА

Жорий йилнинг 29 апрель куни Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган, дунёда кенг тарқалган касалликлардан бири — С гепатитига қарши "Даклатасвир" дори воситасининг дастлабки партияси Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Қайд этилишича, умумий қиймати 35 минг АҚШ долларини ташкил этган 17 минг қутидан ортиқ «Даклатасвир» дори воситаси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморлар учун ишлатилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Миср соғлиқни сақлаш идоралари 2023-2024 йиллар давомида умумий қиймати 4,8 миллион долларлик жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир" дори воситаларини Ўзбекистонга бепул етказиб бериш бўйича келишувга эришган.
186views0replies
0

Комментарии