Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда содир бўлган иккита ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Вилоятда икки ҳафта ичида йўл-транспорт ҳодисасилари cабаб 6 киши ҳаётдан кўз юмди.

116views0replies
0

Видеодан кадр

Қашқадарёдаги 4Р-87 Қарши-Еттитом автомобил йўлида 13 кун ичида иккита аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва уларда 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2023 йил 10 апрель куни соат 05:00 ларда Cobalt машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томонга чиқиб кетган. Натижада, рўпарадан келаётган Spark машинаси билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида ёнғин содир бўлган ва ҳар икки машина ёниб кетган. Уларнинг ҳайдовчилари ҳамда яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлишган.
Шунингдек, орадан 13 кун ўтиб, 2023 йил 23 апрель куни соат 04:40 ларда Lacetti машинаси ўз йўналишида ҳаракатланиши вақтида, ҳайдовчи оралиқ масофани сақламаган. Машина ўзидан олдинда кетаётган юк машинасининг орқа томонига бориб урилиб, ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлишган.
116views0replies
0

Комментарии