Поиск
RUUZ

Общество

Ямал авиакомпаниясининг Қарши аэропортидан мавжуд бўлмаган парвози учун авиачипталар сотилди

"Ўзавиация" агентлиги авиакомпанияларнинг мавжуд бўлмаган рейси учун авиачипталарнинг сотилиши ҳолатлари учраётганидан огоҳлантирмоқда.

200views0replies
0

Uzbekistan Airports

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги фуқаро авиацияси агентлигининг маълум қилишича, Ямал авиакомпаниясининг жорий йилнинг 27 апрель санасига Қарши аэропортидан парвоз учун авиачипталар сотилганлиги маълум бўлди.
Шу ўринда йўловчиларга онлайн тарзда ёки авиакассалар орқали авиачипталарни сотиб олишдан олдин "Ўзавиация" агентлиги веб-сайтининг (www.uzcaa.uz) бош саҳифасидаги "Ахборот жадвали" бўлимида ушбу парвозларни амалга ошириш учун сўровнома ҳолати ва рухсатноманинг мавжудлиги билан танишиб чиқиш тавсия этилади.
"Йўловчиларнинг ҳуқуқлари ва ташувчининг мажбуриятларига риоя қилиш мақсадида авиачипталарни сотиш билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахсларни, хусусий авиакассалар ва сайёҳлик фирмаларини ушбу талабларга риоя қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикасига келган хорижий меҳмонларга хамда ватандошларга ноқулайлик туғдирмасликга чақирамиз", - дейилади хабарда.
200views0replies
0

Комментарии