Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада эркак хотини ва қайнотасини пичоқлаб, ўлдирди — видео

Воқеа сабаблари маълум қилинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

871views0replies
0

видеодан кадр

Жорий йилнинг 27 апрель куни Фарғона вилояти Бувайда тумани "Жилва" МФЙда эркак ўз хотини ва қайнотасини пичоқлаб ўлдирган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар берди.
Марҳумнинг яқинларининг сўзларига кўра, аёл ўз фарзандлари билан ўша куни қизлик хонадонида бўлган. Эри пичоқ билан қайнотасининг уйига келиб, аввал қайнотасига, сўнг хотинига пичоқ санчган. Ҳар икки жабрланувчи ҳам вафот этган.
Марҳуманинг опаси эса бу ҳолатни қуйидагича изоҳлади:
"7 йилдан бери синглим азобда яшарди. Кўричак бўлган эди, ёрилиб кетса ҳам қарамади. Ҳар келганимда синглимни бош чаноғига уриб кетарди. Кўзларим кўрмаяпти, дерди. Фарзандлари ҳам қўрқиб яшаяпти. Охири отамни ҳам, синглимни ҳам пичоқлаб кетди".
Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Бувайда тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми "а" ва "б" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Дастлабки айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда Бувайда тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
871views0replies
0

Комментарии