Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда дала шийпонида вояга етмаган қиз билан учрашиб ўтирган 21 ёшли йигит дўппосланди — видео

Маҳаллий йигитлар Ҳайит кунида қиз билан учрашиб ўтирганини сабаб қилиб, "самосуд" қилишган. ИИВ ҳолатга муносабат билдирди.

960views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда бир неча шахслар Damas ҳайдовчисини уриб, дўппослаб, уни “самосуд” қилгани акс этган видео тарқалган эди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 21 апрель куни Наманган вилояти Чуст тумани "Саримсоқтепа" МФЙ ҳудудида юз берган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, 2002 йилда туғилган фуқаро ўзининг Damas автомобилида таниши бўлган 2007 йилда туғилган вояга етмаган қиз билан "Саримсоқтепа" МФЙ ҳудудидаги дала майдонида гаплашиб ўтирган вақтида Чуст тумани "Гулистон" МФЙда яшовчи 2006 йилда туғилган фуқаро Spark автомобилида ушбу жойга бир неча танишлари билан келган.
Оқибатда, 21 ёшли фуқародан нега бу ерда бегона қиз билан ўтирганлигининг сабабини сўраб, у билан жанжаллашган. Қўл ва оёқлари билан уни дўппослаб, Damas'нинг орқа ўнг ёритиш чироқлари ва ўнг ён томонидаги орқани кўриш ойнасини уриб, синдирган. Атрофдаги танишлари эса мазкур ҳолатни видеога олиб, Instagram'га жойлаган.
Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, 2002 йилда туғилган фуқаронинг баданида аниқланган тан жароҳатлари чап тирсак соҳаси юз яраси ва чап ён бош соҳасининг қон талаш кўринишида бўлиб, соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлмаган енгил тан жароҳатлари эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
960views0replies
0

Комментарии