Поиск
RUUZ

Общество

ЖССТ Ўзбекистонда қизамиқ билан касалланганлар сони ортаётганидан огоҳлантирмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа, шунингдек Ўзбекистонда ҳам қизамиқ билан касалланиш кескини ортаётганидан огоҳлантирди.

171views0replies
0

Бектемир тумани ҳокимлиги

Йил бошидан буён Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақасининг 17 та давлатида қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган, деб хабар бермоқда БМТ Матбуот хизмати ЖССТ маълумотларига таяниб.
Қайд этилишича, февраль ойининг охирига келиб, 17 та давлатда 900 та ҳолат расман қайд этилган. Бу ўтган 2022 йилдаги кўрсаткичлардан кўп.
ЖССТнинг таъкидлашича, барча мамлакатлар, шу жумладан қизамиқнинг эндемик юқиши бартараф этилгани тасдиқланган давлатлар ҳукуматлари ушбу ўта юқумли касалликдан ҳушёр бўлишлари керак.
Охирги 12 ой давомида энг кўп қизамиқ билан касалланганлар Тожикистон (610), Туркия (466) ва Россияда (414) қайд этилган. Австрия, Сербия, Буюк Британия ва Ўзбекистонда 2023 йил бошидан буён касалланиш кўпайган.
ЖССТ сайтидаги статистик маълумотларга асосан, жорий йилнинг 11 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда қизамиқ касаллигига шубҳа қилинган 34 та ҳолат қайд этилган. Шундан 26 таси тасдиқланган. Маълумот ўрнида, ўтган йили атиги 8 та ҳолат қайд этилган эди.
171views0replies
0

Комментарии