• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 апреля 2023

Ўзбекистонда Рамазон ойида "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан 2,5 млрд сўмлик эҳсонлар қилинди

Давлат раҳбари муфтий Нуриддин Холиқназаров билан учрашди.

231
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди.

Мулоқотда диний-маърифий йўналишларда, буюк аждодлар илмий меросини ўрганиш ва халққа етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.

Қайд этилишича, Рамазон ойида давлат раҳбарининг ташаббуси билан барча имом-хатиблар иштирокида маҳаллалардаги 1 миллиондан зиёд кам таъминланган аҳолининг уйида ифторликлар уюштирилган.

Учрашув давомида "Вақф" хайрия жамоат фонди ҳисобидан ёрдамга муҳтож фуқароларга 2 млрд 446 миллион сўмлик хайр-у эҳсонлар қилинганлиги таъкидланди.

Қолаверса, Рамазон ойидаги яна бир муҳим янгилик 1 минг 400 нафар кам таъминланган фуқароларнинг давлат томонидан умра зиёратига юборилиши бўлди.

Президент жамиятда диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг виждон эркинлигини кафолатлаш бўйича ўз фикрларини билдирди.

231
0