• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 апреля 2023

Самарқандда иккита мактабнинг ўқувчи қизлари ўзаро муштлашишди — видео

Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди.

1212
0
Самарқад вилояти ИИБ

Ижтимоий тармоқларда ўқувчи қизларнинг жанжали акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, Булунғур тумани ХТБга қарашли 22 ва 23-сонли умумтаълим мактабларининг 8-синфида таҳсил олаётган ўқувчи қизлар жанжаллашган.

Жанжал жорий йилнинг 25 апрель куни соат 16:30да Булунғур тумани марказида жойлашган "Диёр" спорт мажмуаси майдонида содир бўлган.

Жанжалга қизларнинг бир-бирларига нисбатан турли ҳақоратли сўзлар айтгани сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1212
0