Ижтимоий тармоқларда Сардоба туманида 3 кишининг мурдаси топилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти прокуратураси расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 27 апрель куни Сардоба тумани "Файзлиобод" маҳалласида яшовчи фуқаролар М.А., А.А. ҳамда А.К.лар яшаш хонадонининг ҳожатхонасига ҳеч қандай эҳтиёткорлик чораларини кўрмасдан тушиб кетганлиги аниқланган. Оқибатда барчаси бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси ва туман ИИБнинг тезкор ходимлари томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилган. Туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.