• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 апреля 2023

Сурхондарёда эркак ерлар талон-торож бўлаётганини айтган блогерни онасидан сўкиб, ўлдириш билан таҳдид қилди — видео

Блогернинг айтишича, у боғ, пахта майдонлари ва бошқа ерларни талон-торож қилган фуқаронинг шахсини очиқлаган. Шундан сўнг, унинг ўғли блогерга таҳдид қилган.

280
0
UzNews.uz коллажи

Аввалроқ, сурхондарёлик блогер Youtube'даги канали орқали мурожаат қилиб, уни бир эркак онасидан ҳақорат қилганини айтганди. Блогернинг сўзларига кўра, у вилоят ҳокимига Сариосиё туманидаги Даштобод қишлоғида ноқонуний қурилишлар бўлаётгани, ерлар А.А. исмли шахс томонидан талон-торож қилингани ҳақида шикоят қилган. Шундан сўнг, Telegram-гуруҳда А.А.нинг ўғли А.Ҳ. блогерни онасидан сўкиб, ўлдириш билан таҳдид қилган.

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, Сариосиё тумани ИИБ томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, А.Ҳ.нинг ҳаракатларида ҳақорат қилиш жинояти аломатлари мавжудлиги сабабли, унга нисбатан Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан ЖКнинг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

280
0