Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистондаги тўртта аэропорт хусусий сектор бошқарувига ўтказилади

Президент транспорт соҳасида рақобат муҳитини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар ҳақида гапирди.

291views0replies
0

president.uz

Бу йил тўртта аэропорт бошқаруви ҳам хусусий секторга топширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми ялпи мажлисида маълум қилди.
“Биз транспорт соҳасида рақобат муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотларни давом эттирамиз. Бу йил Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқарувини ҳам хусусий секторга топширамиз. Темир йўл соҳасида ҳам катта ўзгаришларни бошлаяпмиз ва бунда инвесторлар фаол иштирок этишларини сўраб қоламан”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, бу йил Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича “1 минг + 1 минг + 40” дастури қабул қилингани айтилди.
Бу 1 мингта корхонадаги давлат улушлари ҳамда яна 1 мингта давлатга тегишли кўчмас мулк объектлари очиқ аукцион савдоларига чиқарилади, иқтисодиётимиз учун стратегик аҳамиятга эга 40 та корхона IPO га олиб чиқилади дегани. Жумладан, олтин, мис ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар, телекоммуникация ва суғурта компаниялари ҳамда банклар акциялари инвесторларга таклиф этилади.
291views0replies
0

Комментарии