Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

ЙТҲ натижасида ўқувчи жароҳат билан шифохонага олиб кетилган.

236views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 27 апрель куни соат 08:00 ларда Чилонзор тумани Сойбўйи кўчаси 168-мактаб қаршисида 1999 йилда туғилган А.Э. Lacetti'ни бошқариб кетаётиб, шу мактабда таҳсил олувчи 2005 йилда туғилган Ш.Ж.ни уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, Ш.Ж. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ушбу ҳудудда йўл транспорт ҳодисаларининг келгусида олдини олиш мақсадида йўл инфратузилмалари ўрганилмоқда.
236views0replies
0

Комментарии