Жорий йилнинг 28 апрель кунидан 1 май кунига қадар 767/768-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида (4 та) 780/779-сонли "Тошкент — Қарши — Тошкент" йўналишида (2та) "Афросиёб" электропоездининг рейс ҳаракати йўлга қўйилди. Ушбу йўловчи поезддаги барча чипталар эркин савдога чиқарилган, дея хабар бермоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизмати.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
767-сонли "Самарқанд — Тошкент" йўналиши:
Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19
Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19
768-сонли "Тошкент — Самарқанд" йўналиши:
Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48
Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48
780-сонли "Тошкент — Қарши" йўналиши:
Тошкент 07:00 — Қарши 10:21
Тошкент 07:00 — Қарши 10:21
779-сонли "Қарши — Тошкент" йўналиши:
Қарши 15:25 — Тошкент 18:50
Қарши 15:25 — Тошкент 18:50
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўйилган қўшимча йўловчи поездлар чипталари туристик фирмалар томонидан берилган аризаларни четлаб ўтган ҳолда эркин савдога чиқарилди.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда харид қилишингиз мумкин.