Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда "пожар машинаси" ёнғин жойига 2 дақиқада етиб борди

Аввалроқ, Тошкентда содир бўлган ёнғинга ёнғин-қутқарув экипажлар 2 дақиқада етиб боргани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқда турли муҳокама қилинди. ФВВ бу бўйича таҳлилий маълумот берди.

319views0replies
0

Иллюстрация / UzNews.uz

Қайд этилишича, ёнғин-қутқарув экипажларининг ёнғин-қутқарув қисмидан келган хабарга кўра чиқиб кетишига 25-40 сония сарфланиб, 1 километр масофани босиб ўтишга 1 дақиқа сарфланади.
Йирик қурилиш объектларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар кўлами кенгайишининг олдини олиш мақсадида юқорида кўрсатилган вақтдан янада самарали фойдаланиш учун қурилиш ҳудудида навбатчиликка жалб қилинган ёнғин-ўчириш экипажлари шай ҳолда туради. Уларнинг чақирувга кўра чиқиб кетишига 20 сониядан кам вақт сарфланади.
"Шунга кўра, “Дружба”да содир бўлган ёнғин ҳудуди яқинида турган ёнғин-ўчириш экипажигача бўлган масофа 1 километрни ташкил этган бўлиб, ҳодиса жойига биринчи экипажнинг етиб боришига 2 дақиқа вақт сарфланган", - дейилади хабарда.
319views0replies
0

Комментарии