• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 26 апреля 2023

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди

Томонлар автомобилсозлик, темир йўл транспорти, фармацевтика, кимё саноати ва бошқа устувор тармоқларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлиги ҳақида суҳбатлашди.

320
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан 26 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо муносабатлари суръатини таъминлаш ва етакчи корхоналарнинг кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

Икки мамлакат етакчилари шу кунларда ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасининг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар. Ушбу тадбирда 35 мамлакат бизнесининг 5 минг нафардан зиёд вакили иштирок этмоқда.

Суҳбат чоғида автомобилсозлик, темир йўл транспорти, фармацевтика, кимё саноати ва бошқа устувор тармоқларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Саноат ипотекаси, кластерлар, индустриал ривожланиш жамғармаси каби воситаларни ривожлантириш борасидаги илғор тажрибани ўрганишдан манфаатдорлик билдирилди.

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мулоқот якунида Шавкат Мирзиёев Конституция бўйича бўлажак референдумнинг Россия Федерацияси ҳудудида ўтказилишига кўрсатилаётган кўмак учун Владимир Путинга самимий миннатдорлик билдирди.

320
0