Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда мактаб қизлари ўзидан катта қизни ертўлага тушириб, дўппослашди — видео

7-синф қизлар 8-синф қизни дўппослашган ҳамда ҳолатни видеога олиб, Instagram саҳифасига қўйишган. Ҳолатга расмий муносабат билдирилди.

2024views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир нечта қизлар бошқа қизни дўппослашаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, видеода акс этган воқеа 25 апрель куни тахминан соат 15:00 ларда Шайхонтоҳур тумани "Самарқанд дарвоза" МФЙ Учлола кўчаси 4-уйнинг ертўла қисмида содир бўлган.
Аниқланишича, шу тумандаги 82-сонли умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси С.С. дугоналари Ч., С., Т. ва Г.лар билан бирга шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси К.М.ни дўппослашган ҳамда тасвирга олинган видеони ўзининг Instagram'даги саҳифасига жойлаб тарқатган.
Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
2024views0replies
0

Комментарии