Поиск
RUUZ

Общество

Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш қуйи палатанинг мутлақ ваколати сифатида белгиланмоқда

Конституция даражасида Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари кенгайтирилмоқда.

149views0replies
0

UzNews.uz

Янгиланаётган Конституциянинг 94-моддасига мувофиқ Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари амалдаги 5 тадан 12 тага кўпаймоқда.
Хайрулла Рузметовниннг ёзишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси халқ томонидан сайланган депутатлардан иборат олий вакиллик органи бўлиб, доимий фаолият юритувчи қонун чиқарувчи ҳокимият тармоғи ҳисобланади.
Қонунчилик палатаси Конституцияга мувофиқ, ўзининг мутлақ ваколатларига эга бўлиб, унинг парламент назорат функциялари ва ваколатлари ўзига хос аҳамиятга эга.
Шу боисдан, Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида Қонунчилик палатасининг ижро ҳокимияти – Ҳукумат фаолияти устидан назорат мутлақ ваколатлари кенгайтирилмоқда.
Киритилаётган янгиликларнинг мазмуни ва аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлмоқда:
Биринчидан, палаталарнинг биргаликдаги ваколатларида белгиланган Давлат бюджети ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатаси ҳисоботини кўриб чиқиш қуйи палатанинг мутлақ ваколатларига ўтказилмоқда. Ушбу ўзгариш қуйи палатада Давлат бюджетини ижроси устидан самарали назорат ўрнатиш, Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида амалга оширилишини таъминлашга, бюджет маблағларини йўқотишларсиз, мақсадли ва манзилли йўналтирилиши, молиявий бошқарув тизими самарадорлигини оширишга хизмат қилади;
Иккинчидан, Ўзбекистон президентининг тақдимига биноан Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш ҳам қуйи палатанинг мутлақ ваколати сифатида белгиланмоқда. Ушбу ўзгариш билан ҳар бир сиёсий партиянинг пировард мақсади бўлган, ҳукуматни шакллантириш жараёнига бевосита иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, сиёсий партия ўз сайловолди платформасидаги энг муҳим вазифаларни Ҳукумат дастурига киритиш орқали амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади;
Учинчидан, Бош вазир ва Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари бўйича ҳар йилги маърузасини эшитиш каби Сенат билан биргаликдаги ваколатлар ҳам Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатларида мустаҳкамланмоқда;
Тўртинчидан, давлат органларининг мансабдор шахсларига парламент сўровини юбориш ва парламент назоратининг бошқа шаклларини амалга ошириш ваколати белгиланмоқда ва унинг аҳамияти шундаки, депутатлар сайлов округларида ўз сайловчилари билан учрашувлари давомида фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилаётган долзарб муаммолар юзасидан давлат органлари ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этишлари учун депутат сўровини юбориш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда. Бу янгилик Қонунчилик палатасининг ва ҳар бир депутатнинг ҳукумат фаолияти устидан ўз назоратини амалга ошириш боришини кучайтиради.
Конституцияга киритилаётган ушбу ўзгаришлар — парламентнинг жамият ҳаётидаги муаммоларни ҳал қилиш имкониятини кенгайтиради. Жамоатчилик назорати янги босқичга кўтарилади. Конституция орқали мустаҳкамланаётган ваколатлар депутат ва сенаторлар фаолиятини жонлантиради ва уларнинг масъулиятини оширади. Ҳукумат, вазирлик, қўмита, агентлик каби турли ташкилотлар раҳбарлари фаолияти устидан самарали назорат ўрнатиш мумкин бўлади.
149views0replies
0

Комментарии