Грециянинг Родос шаҳрида шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистоннинг ёш шахматчиси кумуш медални қўлга киритди, дея хабар берди ЎзА.
53 та мамлакатнинг 540 нафарга яқин ёш шахматчилари қатнашган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар аъзоси 5 та ёш тоифасида ғолиблик учун кураш олиб борди.
Терма жамоа аъзоларидан Билолиддин Обидов 11 ёшлилар орасида чиройли ўйин намойиш этди. У 7 очко жамғарган ҳолда 2-ўрин соҳиби бўлди. Ушбу ёш тоифасида 8 очкога эга туркиялик Бавер Йилмаз 1-ўринни эгаллаган бўлса, Данис Куандикули 6.5 очко билан 3-ўрин соҳиби бўлди.