Поиск
RUUZ

Погода

Ушбу ҳафта ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

94views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабар беришича, сўнгги кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилди. Кейинги кунларда ҳам республикада шундай об-ҳаво сақланиб туради.
Бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фарғона водийсининг айрим тоғли ҳудудларида ва республика жанубининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Бугун, 25 апрель куни шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг барча ҳудудларида ҳароратнинг кўтарилиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари +13...+15 даража, баъзи жойларда +16...+18 даража, кундуз кунлари +30...+33 даража, чўл ҳудудларда ва республика жанубининг баъзи жойларида +35...+37 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда бугун ва иш ҳафтасининг охиригача ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол соатига 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечаси +12...+14 даража, кундузи +28...+30 даража илиқ бўлади.
94views0replies
0

Комментарии