Поиск
RUUZ

Реклама

Бодрум – Asialuxe Travel'дан Туркиянинг энг нуфузли курортига тўғридан-тўғри рейслар

Asialuxe Travel миллий туроператори 3 июндан эртаклардагидек шаҳар – Бодрумга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда.

383views0replies
0

Сиз ҳатто хаёлингизга ҳам келтирмаган Туркия
Туркияда дам олиш ҳақида билган барча нарсаларингизни унутинг. Бодрум – бу мутлақо бошқа Туркия. Бу Европа зиёлилари дам оладиган ҳақиқий премиум даражадаги курорт. Эгей денгизи қирғоғидаги ушбу эртакни «Кичик Греция» деб аташади – бандаргоҳ гўзаллиги, шаффоф денгиз суви, ажойиб пляжлар, аутентик шаҳар кварталлари, мазали таомлар ва бетакрор колорит. Шунингдек, Бодрумда ҳатто мавсум авжига чиққан вақтда ҳам жазирама кузатилмайди, ҳаво Анталиядагига қараганда анча қуруқ ва ҳарорат ҳам енгил. Бу ерда доимо шамол эсиб туради ва шунинг учун курорт сёрфинг ишқибозлари учун идеал жой ҳисобланади.
Тараққиёт излари, шопинг ва Бодрум
Бодрум қадимий Галикарнас шаҳрининг ўрнида жойлашган. Ушбу шаҳарнинг кўчалари қадимий тараққиёт изларига бой. Қизиқарли экскурсиялардан кейин Бодрумни ўрганишни бошлаш мумкин – бу гастросталкер ва гурманлар учун «Эльдорадо»дир. Бу ерда аутентик оилавий кафе ва ресторанлар жуда кўп, ва уларнинг барчасига битта таътилда ташриф буюришнинг иложи йўқ, лекин, сиз учун топ-10 бўладиган энг «мазали» жойлар рўйхатингиз пайдо бўлиши аниқ. Таниқли туркча шўрва, кабоб, кёфте ва афсонавий турк ширинликлари – бу ерда ҳаммаси жуда мазали ва чиройли.
Қизиқарли сайр ва мазали егуликлардан кейин шопингни бошласангиз ҳам бўлади. Бу ерда у ҳам ёқимли ва ўзгача колоритга эга. Урфдаги бутикларга эга кўча ва йирик савдо марказлари мавжуд. Лекин, қўл билан ишланган  безаклар, табиий теридан бўлган буюмлар ва дизайнерлик коллекцияларига эга расталар анча қизиқарлироқдир. Ҳар бир харид сизга кейинчалик Эгей денгизи қирғоғида ўтказилган ёқимли кунларни эслатиб туради.
Қаерда тўхташ мумкин?
Бодрумда биринчи тоифали меҳмонхоналар жуда кўп. Asialuxe Travel'нинг версияси бўйича энг яхши меҳмонхоналар:
• Yasmin Bodrum Resort
• Blue Dreams Resort & Spa
• Xanadu Island All Suite Hotel
• Baia Hotels Bodrum
• Be Premium Bodrum
• Titanic Deluxe Bodrum
• Duja Hotels Bodrum
• Lujo Hotel Bodrum
• Rixos Premium Bodrum
Истаганингизни танланг – адашмайсиз. Комплекс туристик тўпламлар, нархлар ва парвоз шароитлари ҳақидаги батафсил маълумотни компания сайти ёки қуйидаги телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин:
Туристик тўпламларни максимал даражада қулай банд қилиш учун Google Play ва AppStore орқали Asialuxe Travel'нинг мобиль иловасини юклаб олишингиз мумкин.
Биринчи тўғридан-тўғри рейс 3 июнь кунига белгиланган. Бутун ёз давомида рейслар ҳар шанба кунлари амалга оширилади. Комплекс туристик тўпламлар Asialuxe Travel'нинг сотув офислари ва Ўзбекистоннинг барча туристик агентликларида мавжуд.
Реклама ҳуқуқи асосида
383views0replies
0

Комментарии