Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёдаги "дом"ларнинг бирида газ портлади — видео

Вилоят ФВБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

133views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

24 апрель куни соат 21:49 ларда Китоб тумани "Гулистон" МФЙда жойлашган 4 қаватли 68-уйнинг 13-хонадонида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, портлаш натижасида, фуқаро А.Э. енгил тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Уйнинг дераза ва эшик ромлари жойидан қўзғалган.
Воқеа жойига туманнинг ФВБ, ИИБ, ССБ, Газ таъминоти бўлими ҳамда прокуратура масъуллари чиқишган. Ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
133views0replies
0

Комментарии